Кореяда Ўзбекистон фуқароси карантинга жойлаштирилди

Ўзбекистон фуқаросининг Кореяда COVID-2019 коронавируси билан касалланганлиги тўғрисида маълумот тарқалганди. Мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги элчихонаси Тегу шаҳридаги компаниялардан бирининг икки ходимида коронавирус аниқланганлиги ҳақида хабар берди.
Ўтказилган тиббий кўрикдан сўнг компания ходимларининг бир қисми, жумладан Ўзбекистон фуқароси ҳам эҳтиёт чораси сифатида карантинга жойлаштирилди. Ҳозирда у ўзини яхши ҳис қилмоқда ва яқинларини безовта қилмаслик учун ўз исмини айтмасликни сўраган.
Ватандошимиз жойлаштирилган тиббий муассаса берган маълумотга кўра ҳафта охиригача у яна бир қанча назорат тиббий кўригидан ўтади ва шундан сўнг унга касалхонадан жавоб бериши мумкин.
ТИВ Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги элчихонаси ҳузуридаги Оператив штаб аъзоларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади:
Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси
(+82) 2 574-65-54, (+82) 2 577-36-60
Зокир Саидов, Сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи
(+82) 10-7281-7731
Алишер Абдусаломов, Савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи
(+82) 10-3213-1972
Эркин Ходжаев, Биринчи котиб
(+82) 10-2674-7798
Акбаржон Тураев, Биринчи котиб
(+82) 10-6659-4504
Хайдар Файзиев, Консул, иккинчи котиб
(+82) 10-6802-1969
Абдуманнон Исанов, Атташе
(+82) 10-3213-4505
Аюбхон Абдуллаев, “Узбекистан Аирвайс” АЖ ваколатхонаси
(+82) 10 8718-6850
Алишер Сулаймонов, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси
(+82) 10-9910-0057
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter