Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўп чой ичишнинг соғлиққа қандай зарари бор?

Кўп чой ичишнинг соғлиққа қандай зарари бор?

Фото: «Twitter.com»

Тиббиёт ходимлари бир қарашда безарар бўлиб кўринган ичимликда яширинган хавф-хатардан огоҳлантиришди. Бир қанча жиддий аломатлар ҳаддан ташқари кўп чой ичишга ишора қилади. Бу ҳақда «Планета новости» нашри хабар берди.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, агар одамни тез-тез уйқу бузилиши, жиғилдон қайнаши, қорин оғриғи, бош айланиши безовта қилса, эътиборини истеъмол қилаётган чой миқдорига қаратиши зарур.

Ичимлик таркибида юқори миқдордаги кофеинни унутмаслик лозим. У уйқусизликка сабаб бўлиши ва ўрганиб қолишга олиб келиши табиий.

«Шунингдек, чой таомнинг ошқозондан чиқишига халақит қилиши мумкин. Бу эса жиғилдон қайнашини келтириб чиқаради», — дея таъкидланади нашрда.

Бундан ташқари, ичимлик таркибидаги ошловчи моддалар қонда темир концентрацияси пасайишига ҳамда ҳазм қилиш йўлларининг шикастланишига  сабаб бўлиши мумкин.

«Борди-ю, бир пиёла чойдан сўнг кўнглингиз айниса ёки қорнингиз оғриса, салбий таъсирини йўқотиш учун кўпроқ оқсил ёки углевод еб олинг», — дея тавсия этишади мутахассислар.

Шуни унутмангки, чой — пешоб ҳайдовчи ичимлик, у организмдаги суюқликни чиқариб юборади. Шу боис бир пиёла чойдан сўнг йўқолган суюқлик ўрнини тўлдириш учун бир стакан оддий сув ичиш тавсия этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг