Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Конор Макгрегор уч ярим соатлик жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди

Конор Макгрегор уч ярим соатлик жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди

Дастин Порье билан жангда Конор Макгрегорнинг оёғи синиб кетган эди. Бугун Конор уч ярим соат давомида жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди.

Маълум қилинишича, унинг катта болдир суягига штифт ўрнатилган. Кичик болдир суяги пластина ва винтлар билан фиксация қилинган.

«Ҳозиргина операциядан чиқдим. Жарроҳлик амалиёти мукаммал ўтказилди. Ўзимни ажойиб ҳис этяпман. Олти ҳафта қўлтиқтаёқда юраман ва ишга қайтаман. Кетдик!

Барча қўллаб-қувватлаётганларга раҳмат. Бу ёввойи раунд бўлди, иккинчи раундда нималардир қилса бўларди. Лекин бизнинг бизнес ана шундай ўзига хос. Оёқ суягим синиб кетди. Дастин, ноҳақ ғалабани нишонлайвер, лекин сен ҳеч нарса қилолмадинг. Биз яна кўтариламиз, тикланамиз ва ҳар қачонгидан кучли бўлиб қайтамиз», деди Макгрегор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг