Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Kompromatuzb» иши: прокурор журналист Мавжуда Мирзаевага 6 йил «сўради»

«Kompromatuzb» иши: прокурор журналист Мавжуда Мирзаевага 6 йил «сўради»

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани судида ёпиқ кўрилаётган «Kompromatuzb» иши музокараси бўлиб ўтди.

Унда ишда давлат айбловчиси сифатида иштирок этаётган Шайхонтоҳур тумани прокурорининг катта ёрдамчиси Бердиқиличева суддан судланувчи Мавжуда Мирзаевага нисбатан 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва уч йилга касбий фаолият билан шуғулланишни таъқиқлашни сўради.

«Эзгулик» Инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг маълум қилишича, суднинг иш куни ниҳоясига етгани боис прокурор музокарани чала қолдиришга мажбур бўлган. Яъни, музокара чоғида Мирзаева бу жазони қандай тартибдаги колонияда, қай тарзда ўтказишига оид масала кейинги суд мажлисига қолган. Шунингдек, бошқа журналистларга ҳам қонун тартибида жазо белгилаш прокурор томонидан сўралади ва адвокатларга ҳам ҳимоя сўзи учун навбат берилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жиноий иш доирасида журналистлар Х. Далиев, М. Мирзаева ва С. Ҳошимов ҳамда фуқаро А. Аҳмаджоновлар  маҳкамага тортилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг