Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўкдалада тарвуз экспорти бошланди

Кўкдалада тарвуз экспорти бошланди

Айни пайтда Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳудудидан йирик юк автомобилларида тарвуз маҳсулотлари ички бозорлар ва экспорт йўналишлари сари йўл олмоқда.

Экспорт жараёнларини тез ва шаффоф ўтказиш мақсадида Кўкдалада махсус экспорт штаби ташкил этилган бўлиб, у ерда 90 нафар фитосанитар назорат инспектори ва бошқарманинг 10 нафар мутахассиси 24 соатлик иш тартибида фаолият юритмоқда.

Фақатгина 15–20 май кунлари орасида Қозоғистонга 839 тонна, Россияга эса 1437 тонна тарвуз юборилган. Умумий ҳисобда ўтган ҳафта мобайнида 4300 тоннадан ортиқ маҳсулот ички ва ташқи бозорларга етказилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг