«Когондон»дан камомад чиқди: 77 минг 900 кг буғдой йўқ!

Бухорода пандемия шароитида ажратилган фонд бўйича ун ҳамда нон маҳсулотларининг нарх-навосини назорат қилиш бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан рейд ўтказилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбирига Бош прокуратураси ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Рейд давомида «Когондонмаҳсулотлари» АЖга қарашли Қоровулбозор тумани дон қабул қилиш маскани омборида 120 миллион 745 минг сўм миқдорида, жами 77 минг 900 кг буғдой камомади ҳолати аниқланган.
Ҳолат юзасидан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов харакатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter