Олимпиада совриндорининг қишлоғи кўчки туфайли дунёдан узилиб қолди
Доғистоннинг Тлярата туманида кўчки туфайли элликдан ортиқ қишлоқ ташқи дунёдан узилиб қолган. Бу ҳақида республика фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилининг маълумотига асосланиб «РИА Новости» хабар қилмоқда.
«Тлярата қишлоғидан 6 километр узоқликда қор кўчкиси юз бергани ҳақида маълумот олдик. Натижада 51 та қишлоқ билан алоқа узилиб қолган», — дея маълум қилган агентлик билан суҳбатлашган ходим.
Мазкур воқеада ҳеч ким жабрланмаган. Қутқарувчилар тиклаш ишларини олиб боришмоқда.
Тлярата қишлоғининг шуҳратини оламга ёйган энг машҳур инсон 2000 йилги ёзги олимпиаданинг кумуш медали совриндори, боксчи Султон Иброҳимовдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter