«Кўча»да доллар сотаётганлар ушланмоқда
Андижонда валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Р. ва бошқалар фуқаро Ғ.А.га жами 10 000 АҚШ долларини 124,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter