Кўча-кўйда сўкинган одамга қандай жазо борлигини биласизми?
Кўча-кўйда ва жамоат жойларида ўзини тута олмайдиган одамларга қандай жазо борлигини биласизми? Бунинг учун қонунчилигимизда тегишли чоралар белгилаб қўйилган.
Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик энг кам иш ҳақининг уч бараваридан (608 минг 190 сўмгача) беш бараваригача (1 млн 13 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter