Кийимни коронавирусга қарши дезинфекциялаш шартми?
Шифокор ва телебошловчи Евгений Комаровский кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Унинг таъкидлашича, одам ташқарига чиққанда бошқа инсонлар яқинлашганда, ёнида аксирганда ва йўталганда ёки унинг ўзи девор ёки тутқичларни ушлаганда кийимларни дезинфекциялаш зарур.
«Агар буларнинг бари кузатилмаган бўлмаса — шарт эмас. Энг оддий йўли – бир нечта кийимлар жамланмасидан фойдаланиш. Уйга келганда кийимни ечиб, ташқарида ёки балконда қолдиринг. Қуёш ҳаммасини ўлдиради», — деб изоҳлайди шифокор.
Комаровскийнинг фикрича, вирус пойабзал ва қўлқоплар билан бирга уйга кирган тақдирда ҳам, шиллиқ қаватга тушгандагина юқиши мумкин. Шу боис қўлларни ювмасдан бурун билан кўзларни ишқаламаслик керак.
Уйга кираверишга дезинфекцияловчи гиламча тўшаб қўйиш, уйни йиғиштириш учун эса хлорли оқартирувчи воситалардан фойдаланиш лозимлигини қўшиб қўйди шифокор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter