Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кипр 21 шахсни «олтин паспорт»дан маҳрум қилмоқчи

Кипр 21 шахсни «олтин паспорт»дан маҳрум қилмоқчи

Фото: RTVI

Кипр ҳукумати йигирмадан зиёд «олтин паспорт» эгаларини фуқароликдан маҳрум қилади. Бу ҳақда «Phileleftheros» газетаси ёзди.

Паспорти олиб қўйиладиганлар рўйхатига тушганлар:

  • Михаил Гуцериев — «Сафмар» гуруҳи директорлар кенгаши раиси;
  • Алексей Кузьмичев — «Альфа-Групп» консорциуми асосчиларидан бири;
  • Вадим Мошкович — «Русагро» ДК директорлар кенгаши собиқ аъзоси;
  • Александр Пономаренко — «Шереметьево халқаро аэропорти» директорлар кенгаши собиқ аъзоси;
  • Юқоридаги шахсларнинг оила аъзолари.

Кипр ҳукумати охирги ўтказган йиғилишида «олтин паспорт»га эга 21 кишини, жумладан, россиялик тадбиркорлар ва уларнинг оила аъзоларини фуқароликдан чиқариш рўйхатини тасдиқлаган. Ушбу чора ва юқоридаги шахсларга қўлланган санкциялар ўзаро боғлиқлиги айтилмоқда.

Кипр «олтин паспорти»

Кипр «олтин паспорти» (фуқаролиги)ни олмоқчи бўлган хорижликлар орол шимолида 250 минг евродан бошланадиган ёки жануби ва пойтахтида 450 минг евродан бошланадиган кўчмас мулкни харид қилишлари керак. Қўшимчасига 100 минг евро хайрия қилиш ҳам талаб этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг