Ким Чен Ин отаси ва бобоси суратларини жойлардан олдириб ташлашга буйруқ берди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин расмийларга мамлакатда янги мафкура – кимченизмни тарғиб қилишга кўрсатма берди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар қилмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, ўтган ҳафта Жанубий Корея разведкаси ходимлари «кимченизм» атамаси КХДР ҳукумат доираларида аллақачон фаол қўлланила бошлаганини, давлат матбуотида эса Ким Чен Ин «буюк етакчи» деб атала бошлаганини аниқлаган. Илгари Шимолий Кореянинг биринчи раҳбари Ким Ир Сенгина ушбу унвон билан аталган.
Ким Чен Ин, нашрнинг ёзишича, шунингдек, бобоси ва отаси Ким Чен Ирнинг портретларини Пхеняндаги барча ҳукумат биноларидан олиб ташлашни талаб қилган.
Мутахассислар буни КХДРнинг амалдаги раҳбарининг бобоси ва отаси яратган тизимнинг қатор жиҳатларидан норозилиги билан изоҳламоқда. Ким Чен Ин ўз аждодлари соясидан чиқиб кетишга ҳаракат қилмоқда ва автократ бўлишни хоҳлайди, дейилади нашр хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter