Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин минтақа ва дунёдаги тинчликни қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Ким Чен Ин минтақа ва дунёдаги тинчликни қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Фото:«CNN»

КХДР раҳбари Ким Чен Ин ХХР раиси Си Цзинпин билан бўлиб ўтган учрашувда минтақадаги ва дунёдаги тинчликни сақлашга ҳисса қўшишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» «Синхуа» агентлигига таяниб хабар бермоқда.

19 июнь куни Ким Чен Ин аёли ҳамроҳлигида икки кунлик ташриф билан Пекинга келди. Учрашув 20 июнь куни Пекин ғарбидаги Дяоютай қароргоҳида бўлиб ўтди.

«Мен жаноб раис билан ҳамкорликда КХДР ва ХХР ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга тайёрман. Шунингдек, минтақадаги ва дунёдаги тинчликни сақлашда муҳим рол ўйнашга ҳаракат қиламан», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.

Эслатиб ўтамиз, охирги бир неча ойда КХДР раҳбари бир неча бор Хитойга келди. Ўтган галги сафарлар ҳақида расмий Пекин у жўнаб кетганидан кейин маълумот берган эди. Шу йилнинг 25 — 28-март кунлари КХДР раҳбари турмуш ўртоғи билан Хитойга норасмий ташриф билан келган эди. Бу унинг ҳокимиятга келганидан буён (2011 йил) биринчи хорижий сафари эди. Иккинчи ташриф ва музокаралар 7 — 8-май кунлари Далян шаҳрида бўлиб ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг