Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кичик бизнесни ривожлантириш учун беш йиллик стратегия ишлаб чиқилди

Кичик бизнесни ривожлантириш учун беш йиллик стратегия ишлаб чиқилди

Бугунги учрашувда кичик бизнесдаги келгуси қадамларни белгилаб берадиган беш йиллик стратегия ишлаб чиқилгани таъкидланди.

Буни халқаро молия ташкилотлари ҳам қўллаб-қувватлаб, янги бизнес йўналишлари бўйича илғор тажриба, инновация, технология ва халқаро стандартларни жорий қилишда кўмаклашишга, бунинг учун ҳозирни ўзида 470 миллион доллар ресурс ажратишга тайёр.

Жумладан, Осиё тараққиёт банки «Молиявий оммабоплик» дастури доирасида кичик ва ўрта бизнесга 100 миллион доллар, Европа тикланиш ва тараққиёт банки «яшил» ва инновацион лойиҳалар учун 200 миллион доллар, Франция тараққиёт агентлиги аёллар тадбиркорлиги учун 30 миллион евро ажратмоқда.

Учрашувда ушбу ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари раҳбарлари сўзга чиқиб, ўз фикр ва таклифларини айтди.

Давлат раҳбари улар вакиллик қилаётган тузилмаларга кўрсатилаётган кўмак учун миннатдорлик билдирди, ҳамкорлик янада кенгайиши учун барча шароитлар яратилишини таъкидлади.

Президентимиз бугун муҳокама қилинган долзарб масалалар: рақобатбардош бўлиш, янги бозорларга кириб бориш, стандарт, янгиликларга ўқитиш, бренд яратиш, стартапларни юзага чиқариб, кўпайтириш учун Кичик бизнес уюшмасини ташкил қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Кичик бизнес билан ишлашга маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, маҳалла банкиридан тортиб, банклар, бандлик вазири ҳамда Бош вазир ўринбосарларигача жуда катта тизим сафарбар қилингани таъкидланди.

Мутасаддиларга, вилоят ҳокимларига кичик бизнес вакиллари билан самарали мулоқотни йўлга қўйиб, улар кўтарган тизимли масалаларни тезкор ҳал қилиб бориш топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг