ОАВ: Кенияда айрим беморлар вакцина ўрнига сув билан эмлаб юборилган

Кениядаги шифокорлар маҳаллий аҳолига коронавирусга қарши вакцина ўрнига сув билан эмлаб, бунинг учун пул талаб қилишди. Бу ҳақда Vice нашрига асосланиб Lenta.ru хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, Африка мамлакати аҳолиси швед-британиялик қўшма компаниясининг AstraZeneca билан бепул эмланиш ҳуқуқига эга. Эмлашлар ҳукумат томонидан аккредитациядан ўтган махсус тиббиёт марказларида ўтказилади. Аммо, дори танқислиги фонида баъзи шифокорлар кенияликларга пулга эмлашни таклиф қила бошлаганлар, кейин эса унинг ўрнига сув юборишган.
Соғлиқни сақлаш вазири фуқароларни эмлаш учун пул тўламасликка ва бепул дори воситасини кутишга чақирган. Расмийлар аллақачон бундай фирибгарлик ҳолатларини текширишни бошлаган ва шифокорларга нисбатан жиноий иш қўзғаган.
Январ ойида Эквадор полицияси ўн минглаб дозада сохта коронавирус вакцинасини қўлга олганлиги ҳақида хабар берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter