«Кенгуру» илк бор Ўзбекистонда: бугун Тошкентда халқаро математика танлови бўлиб ўтяпти
Бундан 25 йил аввал Францияда асос солинган ушбу танлов дунё бўйича анча оммалашиб улгурди. Унда ҳар йили 80 дан ортиқ мамлакат болалари қатнашади.
Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида ташкил этилган «Кенгуру» халқаро математика танловига қизиқиш катта. Танловда пойтахтдаги математикага ихтисослашган мактаблар ўқувчиларидан тортиб, вилоят мактаблари ўқувчиларигача қатнашмоқда.
Танловнинг ўтказилиш тартиби
17 март куни
- 3 ва 4-синф ўқувчилари: соат 9:30 — 11:00да
- 5 ва 6 синф ўқувчилари: соат 11:00 — 11:45да
- 7-8 ва 9-10 синф ўқувчилари: соат 14:30 — 16:00 да.
Топшириқларни бажариш учун ҳар бир қатнашчига 1 соат 15 дақиқа вақт ажратилган.
Танлов натижаларини ўқувчилар ўз яшаш жойларидаги манзил (мактаб) орқали 1 — 1,5 ойдан кейин билиб олишади.
Батафсил маълумот учун: olympia.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter