Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келгусида Тошкентда автобуслар қатновидаги оралиқ 5-8 дақиқагача қисқартирилади

Келгусида Тошкентда автобуслар қатновидаги оралиқ 5-8 дақиқагача қисқартирилади

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 5 млн аҳоли бўлиб (доимий яшовчи 2,9 млн, кунлик шаҳарга келиб кетувчи 1,5 млн, вақтинчали истиқомат қилувчи аҳоли 0,5 млн), аҳолининг сони йилига ўртача 100 мингтага ошмоқда. Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган 760 минг автотранспорт мавжуд бўлиб (йилига 76 мингтага ортиб бормоқда), транспорт воситалари доимий ҳаракатланадиган асосий йўл кўча тармоқлари узунлиги 470 км ни ташкил қилади. Бу эса 380-400 минг автотранспорт ҳаракатланишига мўлжалланган.

Шу билан бирга кунлик шаҳарга кириб чиқувчи автотранспорт сони 160-220 минг бўлиб, кун давомида шаҳар йўлларида 900 мингга яқин автотранспорт навбатма навбат ҳаракатланмоқда. Бу эса йўл тармоғида бир вақтнинг ўзида ҳаракатланиш сиғимидан 2 баробар кўп бўлган автотранпортлар ҳаракатланаётганини англатади.

Транспортда ҳаракатланишнинг 25 фоизи, яъни 1,5 миллиони автобус, метро ва микроавтобусларда, қолган 4,5 миллиони шаҳарда кун давомида ҳаракатланадиган 900 минг автотранспортда амалга оширилади.

Транспорт оқимини самарали бошқарув тизими йўқлиги, доимий тирбандликларда ҳаракат тезлиги 7 км/соатгача тушуб кетиши, аҳолининг йўлга сарфлайдиган вақти бундан 3-4 йил олдингига нисбатан қарийб икки баробарга ортгани, бунинг ортидан секин ҳаракатланаётган транспортларнинг ортиқча ёқилғи сарфи ва зарарли газларни чиқариши натижасида, иқтисодий йўқотишлар ҳам ортиб бормоқда.

Сўнгги йилларда жамоат транспортини ислоҳ қилиш юзасидан қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Реновацион лойиҳалар ва харидлар натижасида, бугунги кунда жамоат транспорти ҳаракат таркибининг сони 1 959 тани (2022 йилда 1 485 та), ҳаракат таркибининг ўртача ёши 3,5 йил (2022 йилда 7,5 йил), жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 24 фоизни (2022 йил 19 фоиз), янги йўналишлар тармоғи 167 тани (2022 йилда 144 та), автобусларнинг кунлик қатновлар сони 25 404 тани ташкил этиши ҳисобига (2022 йилда 14 999 та) жамоат транспортининг оралиқ интервалини 18-20 дақиқадан 8-10 дақиқага қисқартиришга эришилган.

2030 йилда эса ҳаракат таркиби сонини 2 247 тага, ҳаракат таркибининг ўртача ёшини 2,6 йилга, жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 40 фоизга, янги йўналишлар тармоғи сонини 178 тага кўпайтирилишга, қатновлар сонини 27 412 тага етказишга ва натижада оралиқ интервалларни 5-8 дақиқагача қисқартириш режалаштирилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг