Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кексаликнинг ҳам ҳиди бўладими?

Кексаликнинг ҳам ҳиди бўладими?

Фото: «Yandex.uz»

30 ёшдан сўнг одамнинг териси ҳид таратувчи ўзига хос моддалар – 2-ноненаль ишлаб чиқара бошлайди. Йиллар ўтиши билан бу ҳид янада кучайиб бораверади. Бироқ олимлар ёқимсиз ҳидни камайтириш сирини фош этишди.

Ёш ўтган сари одамнинг териси ёғ кислоталарини бир неча баравар кўп ҳамда унинг таъсирини камайтирадиган антиоксидантларни нисбатан кам ажрата бошлайди. Шу боис ўзига хос ҳид пайдо бўлади. Уни ҳеч қандай гигиеник восита билан йўқотиб бўлмайди. Бироқ олимлар бир қанча тадқиқотлар ўтказишиб, ҳидни ёшартириш мумкинлигини аниқлашди. Тажрибаларга кўра, мунтазам спорт билан шуғулланган, тоза сувни кўп ичган ва ёғли таомга ружу қўймаган кексаларда танадаги ўзига хос ҳид носоғлом ва камҳаракат турмуш тарзини олиб борган кишиларга қараганда унчалик сезилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг