Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кекса ёшли отахонни масхара қилган йигит жавобгарликка тортилди

Кекса ёшли отахонни масхара қилган йигит жавобгарликка тортилди

Ижтимоий тармоқларда умумий овқатланиш ошхонасида бир йигит кекса отахоннинг ёнига келиб, уни қўрқитиб, устидан кулгани акс этган видео тарқалди. Аниқланишича, ушбу ҳолат Самарқанд вилоятида содир бўлган.

Самарқанд Ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, воқеа жорий йилнинг 11 март куни содир бўлган. Видео ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг, кекса ёшдаги инсонни масхара қилиб, видеони «Tik-Tok»ка жойлаган йигит ушланиб, унга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

«11-март куни ишхонамизга ҳар кун келадиган амаки билан ҳазиллашдим ва ижтимоий тармоқларга тарқатдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Бошқа қайтарилмайди. Амакидан ва бутун халқдан кечирим сўрайман», — дейди айбига иқрор бўлган йигит.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг