Катта лейтенант Равшан Боқиев хизмат вазифасини бажараётиб ҳалок бўлди

Шу йилнинг 1 сентябрь куни соат 23.00ларда Паст Дарғом тумани Олти қаҳрамон маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-46 автомобиль йўлининг 33 км.да нохуш ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Паст Дарғом тумани Қорасув маҳалласида яшовчи, 1990 й.т. ҳайдовчи У.Т. «Самарқанд-Каттақўрғон» йўналишида ўзига тегишли бўлган «Дамас» русумли автомашинасини спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқариб келиб, автомобиль йўлининг ўнг томон четида ўз хизмат вазифаларини бажараётган 1989 й.т. профилактика катта инспектори, катта лейтенант Р.Боқиев, фуқаролар 2001 й.т. М. ва 1993 й.т. Л.ларни уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада Р.Боқиев, М. ва Л. лар тан жароҳати олиб туман марказий шифохонасига олиб борилган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Р.Боқиев шифохонада вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида хизмат вақтида оғир жароҳат олган катта сержант Салим Умаров вафот этгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter