Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Каскадёр қиз» топилди ва «насибаси»ни олди

«Каскадёр қиз» топилди ва «насибаси»ни олди

Фото: ЙҲХББ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда «Каскадёр қизнинг романтик саёҳати — камерага тушиб қолибдику» сарлавҳаси остида фотолавҳа тарқалган эди.

Куни кеча Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ушбу ҳолат ўрганиб чиқилди ва автоулов аниқланди.

Ҳодиса Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 26 июнь куни содир этилган. Ҳайдовчи салонидаги йўловчининг хавфсизлигини таъминламаганлиги ва йўл ҳаракати қоидаларининг 11-бандида кўрсатиб ўтилган талабларни бажармаганлиги учун МЖтКнинг 128(5) моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилиб, танасини автомашидан чиқариб ҳаракатланган қиз ҳам аниқланди ва унга нисбатан тегишли тартибда жарима белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг