Касаллик аниқланиши Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳамон юқорилигича қолмоқда

Кеча юртимизда 450 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 500 нафардан ортиқ бемор касалликдан тўлиқ соғайди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
2021 йил 8 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 177834 (+451) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 14 нафари Андижон вилоятида,
- 9 нафари Бухоро вилоятида,
- 9 нафари Жиззах вилоятида,
- 7 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 9 нафари Наманган вилоятида,
- 37 нафари Самарқанд вилоятида,
- 13 нафари Сирдарё вилоятида,
- 9 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 29 нафари Фарғона вилоятида,
- 11 нафари Хоразм вилоятида,
- 92 нафари Тошкент вилоятида,
- 194 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 173166 (+510) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1266 нафарни ташкил қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter