Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Карантинсиз Испания»: коронавирусни юқтиришлар сони кўпайиб кетди

«Карантинсиз Испания»: коронавирусни юқтиришлар сони кўпайиб кетди

Фото: «Bangkok Post»

Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги «COVID-19» касаллари сони кескин ошганини маълум қилди.

Бир ой аввал мамлакатда қаттиқ чекловлар бекор қилинганди: ўшандан бери — 21 июндан буён 18 564 кишига коронавирус юқиб, бир ой давомида ковид беморлари сони 400 фоизга ошган.

Ўтган бир ой давомида 99 нафар бемор вафот этган, 1154 нафар янги касал шифохонага ётқизилган, шундан 93 нафари оғир аҳволда.

Икки ҳафтадан сал кўп вақт давомида касаллар сони уч ҳиссага кўпайган: 3 июлда ҳар 100 минг аҳолига 8,76 та ҳолат тўғри келган бўлса, 20 июлда — 27,39 та.

Каталония ва Арагонда вазият анча жидий. Каталон ҳукумати кўп туманлар аҳолиси, жумладан, барселоналиклардан, жуда зарур бўлмаса, уйдан кўчага чиқмасликни сўрамоқда. Арагон ҳукумати эса сарагосаликларга шаҳарни тарк этмасликни ва аксинча, бош туманлар аҳолисига бу шаҳарга келмасликни тавсия қилишмоқда.

Кўплаб автономияларда (Мадрид ва Канар оролларини истисно қилганда) икки метрлик масофа сақлаш имконияти бўлган тақдирда ҳам жамоат жойлари ва кўчаларда ниқоб тақиб юриш мажбурияти ўз кучида.

Айни пайтга келиб, Испанияда коронавируснинг маҳаллий ўчоқлари сони 201 тага етган, ССВ буларнинг барчаси назорат остида эканини маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг