Карантинни бузган объектлар ёпиб қўйилади
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги кенгайтирилган йиғилишда Республика махсус комиссияси томонидан карантин тартибини кучайтириш бўйича қатор чоралар эълон қилинди.
Жумладан:
- Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиниши ҳамда жамоат жойларида антисептик воситалардан фойдаланиш талабларига амал қилиниши устидан қатъий назорат олиб боради. Талаблар бузилган тақдирда, кескин чоралар кўрилади.
- Тошкент шаҳри ва ҳудудлардаги барча ташкилотлар, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар марказларга киришда тана ҳароратини текшириш ва антисептик воситаларни қўллаш талаблари кучайтирилади. Ушбу тартиб-қоидаларнинг бузилиши аниқланганда мазкур объектлар вақтинча ёпиб қўйилади.
- Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда карантин чораларига риоя қилиниши бўйича назорат янада кучайтирилади.
Аввалроқ 18 апрелдан карантин қоидалари бўйича назорат кучайтирилиши, ошхоналар ва автобусларда чекловлар бўлиши ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter