Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карантин пайти ўқитувчи ва шифокорларга мобил интернет бўйича қулайлик борми?

Карантин пайти ўқитувчи ва шифокорларга мобил интернет бўйича қулайлик борми?

Фото: «DonPress»

Бугун, 15 апрель куни АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда АКТ вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов карантин даврида ўқитувчилар ва шифокорлар учун мобил интернетдан фойдаланиш бўйича яратилган қулай тарифларга ҳам тўхталиб ўтди.

Вазирлик вакилининг маълум қилишича:

Таълим муассасалари ўқитувчиларига юқори даражада қулайликлар яратиш мақсадида, «Ўзбектелеком» АК жорий йил 10 апрелдан бошлаб махсус «Таълим» тариф режасини жорий қилди. «Таълим» тариф режасида бир ойлик абонент тўлови 29900 сўм бўлиб, 1000 дақиқа лимит, 4 минг мегабайт лимит ва 200 СМС тақдим этилади.

«Beeline» компанияси шу кунларда махсус «Шифокор» тариф режаси доирасида янги бонусларни тақдим этяпти: тиббиёт ходимлари 2020 йилнинг 10 майигача 5 минг дақиқа ва 5 минг мегабайтдан бепул фойдаланишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг