Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Канье Уэст исмини ўзгартиради

Канье Уэст исмини ўзгартиради

Фото: «Global Look Press»

Америкалик таниқли рэпер Канье Уэст ўз исмини саҳнавий тахаллусга алмаштиришга ҳужжат топширди. Бу ҳақда AP хабар берди.

Рэпер ҳамма уни бундан буён Ye (Йе) деб чақиришларини хоҳлайди.

Лос-Анжелес судига топширилган ҳужжатда 44 ёшли рэп-хонанда Канье Омари Уэст (Kanye Omari West) номини Йега ўзгартиришни сўраган. Хонанда ушбу танловини «шахсий сабаблар» билан изоҳлаган.

Калифорния штати қонунларига кўра, ушбу ғоя ҳаётга кўчиши учун судья даъвогарнинг аризаси тагига имзо қўйиши керак. Айрим ҳолатларда янги исм бир нечта газеталарда эълон қилиниши талаби ҳам бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг