Канададаги сайловда либералларнинг қўли баланд келмоқда

Канададаги сайловда мамлакат бош вазири Марк Карни бошчилигидаги Либерал партия янги ҳукуматни шакллантириш учун Жамоалар палатасида етарли ўринга эга бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди CBC ҳамда CTV News.
Таъкидланишича, партия парламентда кўпчилик ўринни қўлга киритиши ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта.
Доналд Трампнинг савдо уруши ва Канадани босиб олиш таҳдидлари канадаликларни ғазаблантирди ва АҚШга муносабатлар сайловолди кампаниясининг бош мавзуларидан бирига айланди, деб ёзди AFP.
Мартда Жастин Трюдонинг ўрнини эгаллаган Карни ўз сайловолди дастурини айнан шу масалада қурди. Хусусан, у Трампнинг таҳдидларини рад этиб, АҚШга қарамликни камайтириш учун хориж савдосини кенгайтиришга ваъда берди.
60 ёшли Марк Карни илгари ҳеч қачон сайланувчи лавозимларда ишламаган, бош вазирликкача сармоялар бўйича банкда ишлаган, кейинроқ Канада ва Буюк Британия марказий банкларини бошқарган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter