Камар тақмаган йўловчи жаримани тўламасликка ҳақли
Ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг эслатишича, ҳайдовчи ёнидаги йўловчи камар тақмаса ва ЙПХ ходими томонидан жаримага тортилса, айни пайтда йўловчи жаримани тўламасликка тўла ҳақлидир.
Эсингизда бўлса, Xabar.uz таҳририяти айни шу масалага тўхталиб, камар тақмаганда ким жазоланиши — ҳайдовчими ёки йўловчи, деган масалани кўтариб чиққанди. Кейинроқ йўловчининг ўзи айбдор бўлиши ҳақида расмий изоҳ берилган ва жарима миқдори ҳам айтилганди: базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/2 қисми, яъни ҳозирги кунда бу 135 минг сўм.
«Ҳозирда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда олд ўриндиқда ўтирган йўловчи хавфсизлик камари тақмагани учун ҳеч қандай жавобгарлик йўқ. МЖтКнинг 125-моддаси 1-қисмида фақат ҳайдовчи учун жавобгарлик назарда тутилган. Токи кодексга ўзгариш кирмагунига қадар олд ўринда ўтирган ва хавфсизлик камари тақмаган йўловчиларга жарима қўллаш ноқонуний ҳисобланади», деган блогер.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter