Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Камала Харрис АҚШнинг асосий душмани ҳақида гапирди

Камала Харрис АҚШнинг асосий душмани ҳақида гапирди

Фото: Reuters.

АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод бўлган Камала Харрис Эронни Вашингтоннинг асосий рақибларидан бири сифатида атади. Сиёсатчининг айтишича, унинг асосий вазифаларидан бири Эроннинг ядро қуролига эга бўлишининг олдини олиш бўлади.

«Эроннинг қўлида америкаликлар қони бор. Охирги ҳужумда Исроилга қарата 200 баллистик ракета отилганига гувоҳ бўлдик. Мақсадимиз Эрон ҳеч қачон ядровий давлатга айланиш имконига эга бўлмаслигини таъминлаш – бу менинг устувор вазифаларимдан бири», деди Харрис.

Эрон ядро қуроли яратган тақдирда АҚШнинг эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлари ҳақида сўралганда, Харрис аниқ жавоб бермади, лекин Теҳрон таҳдидига қарши қатъий чоралар кўриш зарурлигига эътибор қаратди.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Исроилни Эрон ядровий иншоотларига зарба бермасликка чақириб, бу минтақавий вазият янада кучайишига олиб келишини таъкидлаган эди.

7 октябр куни АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Исроил мудофаа вазири Йоав Галант билан телефон орқали мулоқот қилди ва у Эроннинг минтақадаги «беқарорлаштирувчи ҳаракатлари»ни муҳокама қилди. Остин АҚШ Тел-Авивнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашда давом этишини яна бир бор таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг