Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кадастр тизимида яна 9 нафар раҳбар ишдан олинди

Кадастр тизимида яна 9 нафар раҳбар ишдан олинди

Иллюстратив фото

Яқинда Давергоедезкадастр қўмитаси тозалаш ишлари бошлангани ва 7 та раҳбар лавозимини суиистеъмол қилгани, ўз ишига масъулиятсизлик ва совуққонлик билан ёндошиб тизим идораларида етарли даражада ишни ташкил этмаганлиги ва энг асосийси халқнинг муаммоларига чуқур ўрганиб ечим топмагани учун ишдан бўшатилгани хабар қилинган эди.

Жорий йилнинг 17 июль санасида яна 9 таси раҳбар лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда  Давергоедезкадастр қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Булар Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Шоманай, Тахтакўпоир, Беруний, Элликқалъа тумани ва Нукус шаҳри, Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳамда Бухоро вилоятининг Когон туман «Ермулккадастр» корхоналари раҳбар ва ходимлари бўлиб, улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг