Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кадастр ҳужжати йўқолганда нима қилиш керак?

Кадастр ҳужжати йўқолганда нима қилиш керак?

Кадастр ҳужжатларни тиклаш учун нима қилиш керак ва қанча муддатда бажарилади?

Фото: «rckadastr77.ru»

«Уйимизни қайта таъмирлаш жараёнида кадастр ҳужжати (йиғма жилди) йўқолиб қолди. Кадастр ҳужжатларни тиклаш учун нима қилиш керак ва қанча муддатда бажарилади?»

Кадастр йиғма жилди йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда ҳуқуқ эгасининг аризасига мувофиқ туман (шаҳар) «Ермулккадастр» давлат корхонаси архивида сақланаётган кадастр йиғма жилдининг ҳуқуқ эгасига тегишли қисмларидан нусха олинади.

Ушбу нусхалардан иборат кадастр йиғма жилдининг ҳар бир варағига туман (шаҳар) кадастр давлат корхонаси раҳбари томонидан аслига тўғри деган ёзув киритилади ва имзоланади ҳамда ариза келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида ҳуқуқ эгасига топширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг