Журналист Шуҳратбек Деҳқонов вафот этди
Журналист, шоир Шуҳратбек Деҳқонов 52 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда Ўзбекистон журналистлар уюшмаси хабар берди.
Шуҳратбек Деҳқонов бир қанча масъул лавозимларда ишлаган, «Нуроний» газетасини ҳам бошқариб келаётганди. Ўлимга давомли қанд касаллиги сабаб бўлгани айтилмоқда.
Xabar.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter