Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари яна беқарор об-ҳаво шароити кутилмоқда

Дам олиш кунлари яна беқарор об-ҳаво шароити кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати яқин дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди. 

Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистоннинг шимолида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 24-29° атрофида бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Якшанба куни кундузги ҳаво ҳарорати 30-35° гача кўтарилади. Фақат республиканинг шимолий ҳудудлари Кавказ ҳуддуларидан кириб келган нам ҳаво массаси таъсири остида бўлади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

9-10 май кунлари нам ҳаво массаси мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли момоқалдироқли ёмғир ёғади, 9 майда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 10 майда республика ҳудудининг катта қисмида кучли жала ёмғирлар ёғиши мумкин. 9 майда кундузги ҳаво ҳарорати 30-35° атрофида сақланиб туради, 10 майда 23-28° гача пасаяди.

8 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 9-10 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, шимолда ва чўл ҳудудларда 22-25 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг