ЖССТ: Сўнгги 20 йилда дунёда чекувчилар сони 300 миллион нафарга камайди

ЖССТ барча аъзо давлатларни тамаки маҳсулотлари истеъмоли, ишлаб чиқарилиши, реализация ва тарғиботини қатъий тартибга солишга чақирмоқда.
Сўнгги 20 йилда дунё бўйича тамаки истеъмоли қарийб учдан бир қисмга қисқарган. Бу давр ичида чекувчилар сони 300 миллион нафарга камайди, дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида.
ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесуснинг қайд этишича, бу — 20 йил аввал кучга кирган Тамакига қарши курашиш бўйича ҳадли конвенция самараси.
Шунга қарамай, пасайиш тенденцияси хотиржамлик учун асос бўла олмайди. Чунки тамаки ҳануз дунё бўйлаб олдини олиш мумкин бўлган ўлим ҳолатларининг асосий омили бўлиб қолмоқда. Яъни, ушбу иллат оқибатида йилига 8,7 миллион одам ҳаётдан кўз юммоқда.
Қолаверса, тамаки тутуни пассив чекувчилар, яъни ён-атрофдаги инсонлар ҳаётини ҳам заҳарламоқда. Худди шу омил йилига 1,2 миллион нафардан зиёд кишининг ўлимига сабаб бўляпти.
ЖССТнинг қатъий хулосасига кўра, қайси турда ва қанча дозада бўлмасин, тамаки истеъмоли соғлиқ учун зарарли.
ЖССТ барча аъзо давлатларни тамаки маҳсулотлари истеъмоли, ишлаб чиқарилиши, реализация ва тарғиботини қатъий тартибга солишга чақирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter