Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ ўзбек-хитой вакцинасини расман тасдиқлаши мумкин

ЖССТ ўзбек-хитой вакцинасини расман тасдиқлаши мумкин

ЖССТ ZF-UZ-VAC2001 Ўзбекистон-Хитой вакцинасини тасдиқлаши мумкин.

Бу ҳақда инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова Podrobno нашрига маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ЖССТ ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини 2022 йилнинг январь-февраль ойларида тасдиқлаши мумкин, ҳозирда ташкилотга тақдим этиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Вакцинанинг маъқулланиши у билан эмланган ўзбекистонликларга Европа, АҚШ ва мамлакатга кириш учун ЖССТ томонидан тасдиқланган препаратлар билан эмлаш талабини қўйган бошқа давлатларга бемалол ташриф буюриш имконини беради.

Айни пайтда Ўзбекистонда ЖССТ тасдиқлаган Pfizer, AstraZeneca, Moderna каби вакциналар ҳам қўлланилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг