ЖССТ дунёда COVID-19 билан касалланишлар сони камайганлигини эълон қилди
Дунёда COVID-19 билан янги касалланишлар сони беш ҳафтадан бери кетма-кет камайиб бормоқда, деди брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.
«Бутун дунё бўйича COVID-19 билан касалланганлар сони беш ҳафтадан бери кетма-кет камайиб бормоқда. Ўтган ҳафта октябрдан бери бир ҳафта давомида энг кам касалланиш ҳолати қайд этилди», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, беш ҳафта ичида бир ҳафтада қайд этилган янги касалланишлар сони деярли икки баравар камайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter