ЖССТ «AstraZeneca» бўйича ўз хулоласини маълум қилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти «AstraZeneca» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган вакцина билан одамларни коронавирусга қарши эмлашни давом эттириш мумкинлигини тавсия қилган. Бу ҳақда ташкилот веб-сайтида эълон қилинган баёнотда маълум қилинди.
Унга кўра, ЖССТ «AstraZeneca» вакцинаси хавфидан кўра фойдаси юқорироқ деб баҳолаб, у билан эмлашни давом эттириш мумкинлигини таъкидлаган.
Шунингдек, ташкилотнинг вакциналар хавфсизлиги бўйича қўмитаси вакцина билан боғлиқ сўнгги маълумотларини диққат билан ўрганишда давом этмоқда. Баҳолаш ишлари якунлангач, ЖССТ якуний натижаларни жамоатчиликка етказиши қайд этилган.
Маълум қилинишича, ЖССТ ушбу хулосага келишдан олдин айрим Европа Иттифоқи давлатлари ушбу вакцинадан эҳтиёт чораси сифатида фойдаланишни тўхтатганлигини, бунга эса препаратни олган одамларда кам учрайдиган тромбоз хасталиги кузатилгани сабаб бўлгани ҳам инобатга олинган. Шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо бошқа давлатларнинг вакцинадан фойдаланишни давом эттиришга қарор қилгани ҳам таъкидлаб ўтилган.
Ташкилот хабарига кўра, коронавирусга қарши эмлаш бошқа сабабларга кўра касалланиш ёки ўлим кўрсаткичини камайтирмайди, тромбоэмболик асоратлар эса тез-тез учраб туради. Ҳозирда дунёда энг кўп учрайдиган юрак-қон томир касалликлари орасида учинчи ўринда туради. Амалдаги эмлаш юзага келиши мумкин бўлган салбий ён таъсирлар ҳақидаги ҳисоботлар одатий амалиёт бўлиб, ушбу ҳодисалар вакцина билан боғлиқликни англатмайди.
Аввалроқ Ўзбекистонга AstraZeneca вакцинасининг 660 минг дозаси келтирилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Шунингдек куни кеча АОКАда «Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter