Жўрабек Мирзамаҳмудов Москвада Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича музокара ўтказди
Жорий йилнинг 14 апрель куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Александр Новак ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, учрашувда Россия Федерациясидан нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмларини ошириш, шунингдек, энергетика соҳасидаги лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинган.
Мавжуд масалаларни ҳал этишда ўзаро манфаатли асосда доимий ҳамкорлик қилиб боришга келишилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter