Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жўқорғи Кенгеси раиси судда кўрсатма берди

Жўқорғи Кенгеси раиси судда кўрсатма берди

Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини очиқ суд жараёнида кўриб чиқиш давом этмоқда.

Бугунги суд мажлисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А. Оринбаевнинг кўрсатмалари эшитилди.

«Судланувчилар қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймон эканликларини билдириб, кечирим сўрадилар ва ҳурматли Президентимизга етказишни илтимос қилдилар», дейилади Олий суд хабарида.

А. Оринбаев судланувчилар ким бўлишидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Қорақалпоғистон азаматлари эканлигини, уларнинг илтимосларини албатта етказишини маълум қилиб, суд ҳайъатидан судланувчиларга қонун доирасида енгиллик беришни сўради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг