Жондор туманига ҳам ҳоким тасдиқланди

Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Сессияда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ҳикматов Санъатилло Нусратович Жондор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Туманнинг собиқ ҳокими Камол Рўзиевич Камолов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хайрулло Жўраев Бухоро тумани ҳокими этиб тайинлангани маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter