Жон Ленноннинг фортепианоси аукционда сотилди
Қачонлардир афсонавий «Битлз» гуруҳи сардори Жон Леннонга тегишли бўлган фортепиано АҚШдаги кимошди савдосида сотилди. Савдони ўтказган «Gotta Have Rock and Roll» компанияси сайтида маълум қилинишича, фортепиано 1872 йили ясалган бўлиб, Леннон тахминан 1966 йили уни сотиб олган.
Экспертларнинг фикрича, Леннон айрим қўшиқларини шу фортепианода ёзган.
Кейинчалик у фортепианони дўстига (кимлиги номаълум) совға қилган...
Бевосита кимошдига қайтадиган бўлсак, ундан «Gotta Have Rock and Roll» компанияси 800 мингдан 1,2 миллион долларгача ишлаб олмоқчи эди. Бироқ фортепиано учун сўнгги таклиф 575 минг доллар бўлди.
Харидор — америкалик мусиқа созлари коллекционери Жим Ирсэй. У «Twitter»даги микроблогида бу фортепианога эгалик қилиш жуда катта масъулият эканини ва уни кўз қорачиғидек асрашини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter