Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахлик абитуриент бирданига 3 та ОТМ талабаси бўлди

Жиззахлик абитуриент бирданига 3 та ОТМ талабаси бўлди

Жиззах вилоятидаги ўқув курслари тингловчиларидан бири Жалол Абдуллаев бирданига учта олий ўқув юрти — Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа ҳамда Турин политехника университетлари кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талаба бўлган.

– Аввалига омаднинг кўплашиб келганига ишонмадим, – дейди Ж. Абдуллаев. – Учала олий таълим муассасасидан қайси бирида ўқисам экан, деган савол бўйича бир тўхтамга келиш қийин бўлди. Бу борадаги жавобни ошкор этишни бироз ортга сурмоқчиман

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги 17-мактаб ҳамда «International house» академик лицейи ўқувчиси 19 ёшли Диёрбек Жўраев бир пайтнинг ўзида 12 та хорижий олийгоҳга ўқишга кирган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг