Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахдаги даҳшатли авария 8 кишининг бошига етди

Жиззахдаги даҳшатли авария 8 кишининг бошига етди

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Куни кеча, 13 март куни тахминан соат 14.50 да Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳри ҳудудидан ўтувчи Даштобод – Зомин – Супа – Бахмал – Ғаллаорол 4Р-40 йўлининг 2-километрида аянчли ЙТҲ содир бўлди.

Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган «КИА К5» ва «Нексия-2» автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ходисаси иштирокчиларинг 2 нафари воқеа жойида ҳамда 6 нафари шифохонага етказилгандан сўнг кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этганлар.

«КИА К5» русумли автомашина ҳайдовчиси И.А. йўл-транспорт ҳодисасидан олган тан жароҳатлари билан Зомин тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг