Жиззахда қудуққа тушиб кетган сигир қутқарилди
25 апрель куни соат 17:40 да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор бошқарув марказига 1050 қисқа рақами орқали қўнғироқ бўлган.
Фориш тумани Осмонсой қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро сигири ҳовлисида қазилган чуқурлиги 9-10 метр бўлган қудуққа тушиб кетганлиги ҳамда уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Қутқарувчилар томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида сигир талофатларсиз қудуқдан чиқариб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter