Жиззах шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинди

Сўнгги кунларда Жиззахда коронавирус инфекциясининг кўпайганлиги туфайли ҳудудда вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида йўлланма асосида шаҳар ҳокими Акбар Шукуров топшириғи билан ҳокимлик ходимлари COVID-19 тестидан ўтказилган. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ўтказилган тест натижаларига кўра, Жиззах шаҳар ҳокимлиги ходимлари ва раҳбариятидан коронавирус инфекцияси аниқланмаган.
Аммо «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази» Жиззах шаҳар бўлимининг 1 нафар ходимида COVID-19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази» Жиззах шаҳар бўлими ва шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинган.
Айни пайтда ҳокимлик ходимлари ўз ишларини масофадан туриб давом эттирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter