Жиззахда қаровсиз итларга ваҳшийлик қилганларга чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда «Жиззах вилоятида қаровсиз қолган итларга ваҳшийлик қилинмоқда» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан изоҳ берилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ва Экология бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилган.
Маълум бўлишича, 26 январь куни соат 12:10 атрофида туман ободонлаштириш бошқармаси «Ёввойи ҳайвонларни тутиш бригадаси» ходимлари, Шароф Рашидов тумани «Янги ҳаёт» МФЙда яшовчи И.У ҳамда «Учтепа» МФЙда яшовчи Б.Алар томонидан ҳуқуқбузарлик аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқароларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 53 ва 185-моддаларига асосан жавобгарлик белгиланган.
Ҳозирда иш судга оширилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter