Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда опа-ука селда оқиб кетди

Жиззахда опа-ука селда оқиб кетди

Зомин тумани, Ширин қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи опа-ука 2006 йил туғилган Т.Г. ва 2011 йил туғилган Т.Ф.лар сойдан сел келиши натижасида оқиб кетди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, опа-ука озиқ-овқат дўконига чиққан. Қишлоқ ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан ўтаётган вақтда сел келиб оқизиб кетган. Т.Ф.нинг сой бўйида жасади топилган. Т.Г. ҳушсиз ҳолда туман тиббиёт бирлашмасига келтирилган. Бироқ, кўрсатилган муолажага қармасдан ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг