Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда оилавий жанжал фожиали якунланди

Жиззахда оилавий жанжал фожиали якунланди

Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида бир аёл эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Қотилликка оилавий жанжал сабаб бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 2022 йил 19 декабр куни соат 18:00 ларда Шароф Рашидов тумани Файзиобод маҳалласида содир бўлган.

Қайд этилишича, 1972 йилда туғилган эркак ва унинг 47 ёшли турмуш ўртоғи ўртасида оилавий келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан.

Жанжал вақтида эркак қўлида бўлган ошхона пичоғи билан хотинининг ўнг елка қисмига уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда, оғир тан жароҳати олиб РШТЁИМнинг Жиззах филиалига ётқизилган аёл кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104- моддаси 3- қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Эркак процессуал тартибда ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг