Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жерар Депардье устидан суд жараёни бошланди

Жерар Депардье устидан суд жараёни бошланди

28 октябрь, душанба куни Парижда икки аёлга жинсий зўравонлик қилганликда айбланаётган француз актёри Жерар Депардье устидан суд бошланди.

Актёр 2020 йилдан бери турли эпизодлар бўйича жинсий зўравонликда гумонланиб тергов бериб келади.

Янги «иш»га кўра, 76 ёшли актёрга 2014 ва 2021 йилларда фильм суратга олиш майдончасида икки аёлга жинсий зўравонлик қилгани айблови қўйилган. 

Депардье ҳар иккала айбловни ҳам рад этган.

Актёрнинг ўзи соғлиғи сабабли судда иштирок этмайди.

Суд қачон қарор қабул қилиши номаълум. Агар Депардье айбдор деб топилса, унга беш йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг