ЖЧ-2030 финал ўйини «Сантяго Бернабеу»да ўтади — Marca
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионатига уч мамлакат — Испания, Португалия ва Марокаш мезбонлик қилади. Турнирнинг финал ўйини Мадридда, «Реал»нинг уй стадионида ўтказилади, деб ёзди Marca.
ЖЧ-2030 бош ўйини ўтказилиши масаласи ойдинлашган, машҳур «Сантяго Бернабеу» — мезбон. Бироқ якуний ва расмий жавобни ФИФА беради, деб ёзди нашр.
Испания футбол уюшмаси (собиқ) президенти Луис Рубиалес машмашаси чиққанидан сўнг ФИФА финал ўйини Мадридда ўтказилишига қарши чиққанди.
Аммо қироллик клуби ва ФИФА ўртасидаги аъло муносабатлар нуқтаи назаридан, масала ҳал бўлган, деб ҳисоблаш мумкин.
Шу ойнинг охирига қадар ЖЧ-2030 мезбонлари бўлғуси мундиал стадионлари тўлиқ рўйхатини тақдим этиши керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter